Жорий йил март ойи давомида университет талабалари ўртасида «Жаҳолатга қарши маърифат» мавзусида АКЦИЯ ўтказилади.
АКЦИЯ жорий йил 23-30-март кунлари оралиғида ўтказилади.
Акцияда «Жаҳолатга қарши маърифат» мавзусида «Энг яхши плакат» мавзусида танлов ўтказилади.
Танловда тақдим этиладиган плакатлар қўйидаги мезонларда баҳоланади:
– мавзунинг мазмун-моҳияти тўлақонли очиб берилганлиги;
– ўзига хослик, образлилик, ҳиссийлик, ифодавийлик даражаси;
– янгича ёндашувлар, мустақил фикрлар ва ижодкорлик хусусиятлари ифода этилганлиги;
– плакатда ҳаётий мисоллардан кенг фойдаланилганлиги ва менталитетимизга мос манбаларнинг ёритилганлиги;
– тақдим этиладиган плакатлар А1, А2, ва А3 ҳажмда бўлиши мумкин.
Тақдим этиладиган плакатлар қўйидагича:
– рангли, ёки оқ қора
– деворга осиладиган тарғибот матни ёки расми туширилган суратлар.
– Плакатлар қўлда чизилган, фотосурат, банер ёки босма кўринишида қабул қилинади.
– А1, А2 ва А3гача хажмда, куриниши ва матни яхлит, диққатни тортадиган, ахборот, реклама, тарғибот-ташвиқот ва услубий-методик ўқув жараёнини ўз ичига қамраб олган бўлиши керак.
– плакатни тайёрлашда турли нновацион-амалий услублардан фойдаланиш мумкин.
АКЦИЯда иштирок этишни ҳохлаганлар жорий йил 23-30-март кунлари оралиғида ўз ижодий ишларини ўзлари таълим олаётган факультетнинг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосарларига тақдим этишлари шарт!
Маълумот учун: 93 920-10-09. 93 367-49-41.