ДИҚКАТ, АКЦИЯ!!!

           Жорий йил март ойи давомида университет талабалари ўртасида «Жаҳолатга қарши маърифат» мавзусида АКЦИЯ ўтказилади.

АКЦИЯ   жорий йил 23-30-март кунлари оралиғида ўтказилади.

Акцияда «Жаҳолатга қарши маърифат» мавзусида «Энг яхши плакат» мавзусида танлов ўтказилади.

Танловда тақдим этиладиган плакатлар қўйидаги мезонларда баҳоланади:

– мавзунинг мазмун-моҳияти тўлақонли очиб берилганлиги;

– ўзига хослик, образлилик,  ҳиссийлик, ифодавийлик даражаси;

– янгича ёндашувлар, мустақил фикрлар ва ижодкорлик хусусиятлари ифода этилганлиги;

– плакатда  ҳаётий мисоллардан кенг фойдаланилганлиги ва менталитетимизга мос манбаларнинг ёритилганлиги;

– тақдим этиладиган плакатлар А1, А2, ва А3 ҳажмда бўлиши мумкин.

 Тақдим этиладиган плакатлар қўйидагича:

– рангли, ёки оқ қора

– деворга осиладиган тарғибот матни ёки расми туширилган суратлар.

– Плакатлар қўлда чизилган, фотосурат, банер ёки босма кўринишида қабул қилинади.

– А1, А2 ва А3гача хажмда, куриниши ва матни яхлит, диққатни тортадиган, ахборот, реклама, тарғибот-ташвиқот ва услубий-методик ўқув жараёнини ўз ичига қамраб олган бўлиши керак.

 – плакатни тайёрлашда турли нновацион-амалий услублардан фойдаланиш мумкин.

АКЦИЯда иштирок этишни ҳохлаганлар жорий йил 23-30-март кунлари оралиғида ўз ижодий ишларини ўзлари таълим олаётган  факультетнинг ёшлар билан ишлаш  бўйича декан ўринбосарларига тақдим этишлари шарт!

 

Маълумот учун: 93 920-10-09. 93 367-49-41.

Foydali havolalar