Қизлар тарбияси – Жамият кўрки

2021 йил 13 апрель куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Маданият саройида Биология факультети талаба қизлари иштирокида «Жиноятчиликка қарши чоралар» номли тадбир ташкиллаштирилди.

Тадбирда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ректорининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси – И.Сейтназарова, Нукус шаҳри 8-сонли «Тынышлық» маҳалласи профилактика инспектори, катта лейтенант – А.Оралбаев, Қорақалпоғистон мусулмонлар идораси хотин-қизлар масаласи бўйича қази ёрдамчиси – Т.Душмбетова, Нукус шаҳар 3-сон ИИБ тергаш бўлими терговчиси, капитан – А.П.Каипова, Нукус шаҳри ИМО ЖМБ ИИБ ёнидаги тергов бўлими катта терговчиси, капитан – А.Досназаров, Бердақ номидаги ҚҚДУ психологи – Г.Реймбаева, университет хотин-қизлар масалалари бўйича Кенгашининг Биология факультети етакчиси – Р.Серимбетова, бошқа факультет етакчилари ва Биология факультети талаба қизлари қатнашди.

Тадбир меҳмонлари талабаларни керакли маълумотлар билан таништириб, уларга бўш вақтларидан унумли фойдаланиш, билим олиш билан бир қаторда ҳунар ўрганишларини таъкидлашди. 

 

         Асосий мазмун нима, моҳият нима??? Қизлар тарбияси эса нечоғлик муҳим?

  • Қиз бола тарбияси ўта нозик тарбиядир.

Бир олим кишидан: «Дунёда ўлимдан ёмони нима?» деб сўраганларида, олим киши: «Қизингнинг ноқобил бўлишидир», дея жавоб берган экан.

Дол бўлган қадлар, эгилган бошларга келадиган хулоса ундан ҳам даҳшатли: «Қиз келтирган номус – ўлимдан кучли».

Асрлар, замонлар бу азалий гапларнинг маъносини ўчира олмаганидек, тиғини ҳам ўтмаслаштира олмайди. Ҳар хонадон борки, агар унда қиз ўсаётган бўлса, шу хонадон соҳибларининг кўнглида ғурур, сурур, шукур ва қиз шаъни билан боғлиқ ор-номус ҳам юқори бўлмоғи керак!

Шунинг учун ҳам халқимиз қиз боланинг маънавий етук, комил инсон бўлиб ўсиши учун алоҳида аҳамият беради. Уни «оқ қанддек ўраб, авайлаб, гард теккизмасликка» ҳаракат қилади.

Ҳурматли, Қизларжон!

Биз Тўмарис, Нодира, Увайсий, Зулфияхонимлар давомчиларимиз.

Ҳар бир улуғ ном эса ўз муносибларини кутмоқда..!

 

Хотин-қизлар Кенгашининг матбуот котиби: Д.Облоқулова

 

Foydali havolalar