2021 йил 23 апрель куни соат 15 00 да Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги DSc/PhD.03/30.12.2019.Fil.20.01 рақамли Илмий кенгаш асосида 13.00.02 – «Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси» (филология) ихтисослиги бўйича бир марталик Илмий кенгаш хузуридаги Илмий семинар мажлиси университетнинг Қорақалпоқ филологияси ва журналистика факультети мажлислар хонасида бўлиб ўтади.
Мажлисда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг доценти Юсупов Қонысбай Абыловичнинг «Академик лицейларда қорақалпоқ адабиётини ўқитиш методикаси (ташкил этиш шакллари, дарсдан ташқари машғулотлар)» мавзусидаги педагогика фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертацияси муҳокамаси бўлиб ўтади.