Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 30-октябрь кунги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли фармон ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 22-24-апрель кунлари Қорақалпоқ давлат университети талабалари ӯртасида волейбол бӯйича университет биринчилиги ӯтказилди. Спорт мусобақаларида барча факультетлардан талаба ёшлар иштирок этди. Қизлар ӯртасида бӯлиб ӯтган беллашувда совринли биринчи ӯринни Химия-технология факультети, иккинчи ӯринни Физика факультети, учинчи ӯринни Юридика факультети эгалладилар. Йигитлар жамоаларидан совринли биринчи ӯринни Чет тиллари факультети, иккинчи ӯринни Қурилиш факультети, учинчи ӯринни География факультети эгаллади. Мусобақада якунида совринли ӯринни эгаллаган жамоалар ҚҚДУ спорт клуби томонидан қиммат баҳо совғалар ва дипломлар билан тақдиланди.



ҚҚДУ Спорт клуб раиси ўринбосари Ю.И. Кулаков