Барчамизга аёнки ҳозирда юртимизда спортга катта эътибор қаратилмоқда. Ёшларни спортга жалб қилиш, уларни спорт соҳасида юртимиз равнақини янада юксалтириш, жисмоний салоҳияти юқори руҳий тетик қилиб тарбиялаш, шу жумладан, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун давлатимиз томонидан бир қанча имкониятлар яратилган.
«СОҒ ТАНДА-СОҒЛОМ АҚЛ» -дейди доно халқимиз. Спорт нафақат жисмоний юксалиш, балки маънан етукликка чорлайди десак муболаға бўлмайди. Инсонни ташқи кўринишига шу билан бир қаторда кайфиятига ҳам таъсири катта десак адашмаган бўламиз.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан Ёшларга эътиборни кучайтириш маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш тўғрисида муҳим
«Беш ташаббус» илгари сурилди. Шуларни иккинчиси ёшларни жисмоний чиниқтириш уларнинг спорт соҳасида қобилиятларини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган.

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида Давлатимизда бўлаётган спорт соҳасидаги ғояларни дастуриламал қилган ҳолда «Соғлом турмуш тарзи» ни сақлашда олиб борилаётган ислоҳотлар таркибида спортнинг турли йўналишлари бўйича ёшлар ўртасида мусобақа турнирлар ташкил қилиниб келинмоқда. Айниқса аёл- қизларнинг спорт билан шуғулланишига кенг имкониятлар яратилган бўлиб, Университетимиз профессор аёл- қизларидан ташкил топган “Волейбол” жамоаси Ўзбекистон бўйича фахрли ўринларни эгаллаб келмоқда . Ушбу устозларимиз давомчилари сифатида Университетимизда талаба қизлар орасида 21-23- апрель кунлари спортнинг Волейбол тури бўйича Университет биринчилиги ўтказилди. Унда жами 10 та факультет жамоалари қатнашди. Мусобақада “Кимё-технология” факультети қизлари фахрли биринчи ўринни эгаллашди.
“Кимё – технология” факультетининг
1-Е гуриҳ талабаси
Собирова Нозима.