Ёшларга эътибор – келажакка эътибор!

Республикамизда хотин-қизларни илм-фанга кенг жалб қилиш, фан таълим ва иқтисодиётнинг турли тармоқ ва соҳаларида илмий фаолият билан шуғулланадиган хотин-қизларни янги ғоя ва ишланмаларини ҳар томонлама қўллаб қувватлаш , рағбатлантириш мақсадида «Олима аёллар » ташкилоти ташкил этилган.

«Олима аёллар » Қорақалпоғистон бўлими ташаббуси билан жорий йилнинг 28 апрель куни ТашМУ Нукус филиали Конференциялар залида ҳар йили ўтказиладиган  « 11 – Олим ғунчалар» номли Илмий- амалий конференцияси бўлиб ўтди. Бу конференциясига Қорақалпоғистон давлат университети Математика факультети 3-курс талабаси Айтмуротова Сарвиноз Аниқ фанлар йўналиши бўйича «Эйлер функциялари ёрдамида бази Интегралларни ҳисоблаш» мавзусидаги илмий иши билан қатнашиб қатнашувчилар орасида фахрли иккинчи ўринни эгаллади. Бу ҳам ўз ўрнида мамлакатимиз ёшларга қаратилаётган эътибор ва имкониятларнинг юксак самараси эканининг исботидир .

Республикамизда хотин-қизларни илм-фанга кенг жалб қилиш, фан таълим ва иқтисодиётнинг турли тармоқ ва соҳаларида илмий фаолият билан шуғулланадиган хотин-қизларни янги ғоя ва ишланмаларини ҳар томонлама қўллаб қувватлаш , рағбатлантириш мақсадида «Олима аёллар » ташкилоти ташкил этилган.

 

Кимё-Технология факультети 1-Э Кимё гуруҳ талабаси Собирова Нозима

 

 

Foydali havolalar