Жорий йил 10-22-май кунлари оралиғида университет талабалари орасида «Мен севган адиб» видеороликлар танлови ўтказилади.
Танловнинг асосий мақсади – адиблар ижодини чуқур ўрганиш, аждодларимизнинг ибратли умр йўллари ҳақида маълумотларни тарғиб этиш, иқтидорли талабалар ижодий ишларини кенг жамоатчиликка етказиш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган.
Танлов иштирокчилари «Мен севган адиб» мавусида қисқа метражли бадиий ёки ҳужжатли видеоролик тайёрлаши керак. Видеороликлар қўйидагича тартибда бўлиши керак.
– давомийлиги 2 дақиқадан 3 дақиқагача;
– формати MPEG-4;
– разрешенияси 720р(1280х720) ёки 480р(854х480)
– ҳажми 40 мегабайтгача бўлиши керак.
Видеороликлар қўйидаги мезонларда баҳоланади:
– видеороликда мавзунинг мазмун-моҳияти тўлақонли очиб берилганлиги;
– видеоролик монтажининг сифати;
– адибнинг кенг қирраларини очиб берилиши;
-муаллифларининг видеоролик яратилишидаги ўзига хос ижодкорлик хусусиятларининг ифода этилганлиги ишнинг плагиал талабига жавоб бериши.
Танловда иштирок этишни истаган талабалар ўз видеороликларида ўзлари ҳақида тўлиқ маълумотларни Ф.И.О, факультети, курси кўрсатиши керак.
Танловда иштирок этишни истаган талабалар ўз ижодий ишларини белгиланган муддатларда қўйидаги манзилларга жунатишларингиз шарт. https://t.me/qmu_studentjaslar_tanlaw
@QMU_5_baslama_bot
Ғолиб бўлган талабалар албатда диплом билан тақдирланади!
Маълумот учун телефон: 933674941