ЭЪЛОН!!!

“Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти, БМТ аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA), билан ҳамкорликда “Демографик имкониятлар: баҳолаш, чақириқ ва истиқболлар” мавзусидаги ёзги мактаб ўтказишни режалаштирган.

Ўтказиш санаси: 2021 йил 7 – 11 июнь, соат 10.00 дан – 16.00 гача

Ўтказиш жойи: “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти анжуманлар зали

Аризаларни қабул қилиш: 2021 йил 20 апрелдан – 20 майгача

Ўтказиш тартиби: Офлайн

Ёзги мактаб ишчи тиллари: ўзбек, рус, инглиз

Ташкилотчилар: “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институтиБМТ Аҳолишунослик жамғармасининг (UNFPA) Ўзбекистондаги ваколатхонаси

Калит сўзлар: демография, социология, ижтимоий фанлар, ёш олимлар, маҳалла, оила.

Иштирокчилар: соҳага оид магистрант, докторант, мустақил изланувчилар, шунингдек экспертлар таклиф этилади (40 ёшдан ошмаган).

Мазкур жараёнда иштирок этиш учун қўйиладиган талаблар:

Тингловчилар (25 нафар) танлов асосида танлаб олинади.

Анкета тўлдирилади ва жорий йилнинг 20 май санасига қадар idmon.88@gmail.com почта манзилига юборилади (хатнинг “тема” деган бўлимига “Демографик имкониятлар: баҳолаш, чақириқ ва истиқболлар” мавзусидаги ёзги мактаб, файл номига талабгорнинг исми-шарифи кўрсатилиши мақсадга мувофиқ).

Танлов натижалари 2021 йил 1 июнь куни эълон қилинади.

 

Иштирок этиш учун

А Р И З А

 

“Демографик имкониятлар: баҳолаш, чақириқ ва истиқболлар” мавзусида ёзги мактаб.

 

Фамилия, исм-шариф

 

Иш ёки ўқиш жойи ( Университет/институт номи, факультет/кафедра номи)

 

Эгаллаб турган лавозими (экспертлар лавозимини, докторант ва магистрлар йўналишларини кўрсатиб ўтишлари лозим.)

 

Тадқиқот мавзуси

 

Ёзги мактабда қатнашиш учун (илмий муаммони ҳисобга олган ҳолда 250 сўздан кам бўлмаган) асосонома

 

Ёзги мактабдан кутилаётган натижалар

 

Боғланиш учун маълумотлар (телефон, email)

 

Тингловчилар ёзги мактаб “ички қоидалари”га риоя қилиш мажбуриятларини оладилар.

 

 

Л о й и ҳ а

 

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

 “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот

институти директори Н.Эгамбердиева

__________________2021 й. “_____” 

 

Маҳалла ва оила институтларни мустаҳкамлаш соҳасида фаолият юритаётган илмий кадрларни салоҳиятини оширишга қаратилган 

“Демографик имкониятлар: баҳолаш, чақириқ ва истиқболлар” мавзусида ёзги мактаб

Д а с т у р и

Ўтказиш санаси:  2021 йил  7 – 11 июнь, соат 10.00 дан – 16.00 гача

Ўтказиш жойи:   “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти анжуманлар зали

 Иштирокчилар сони: 20-22 нафар (офлайн)

 

Соати

Мавзулар номи

Эксперт фамилия, исми, лавозими, илмий даражаси

7 июнь – биринчи кун

1 сессия (очилиш маросими)

09:30-10:00

  Иштирокчилар ва меҳмонларни кутиб олиш, рўйҳатдан ўтказиш.

 

10:00-11:00

    Кириш сўзи:

1. Гулнора Махмудовна Маруфова – Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири биринчи ўринбосари.

2. Дилором Гафурджановна Ташмухамедова – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси ўринбосари.                                

 3. Ю Ю жаноблариБМТни аҳолишунослик жамғармасининг (ЮНФПА) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари. 

4. Нодира Мелибоевна Эгамбердиева – “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти директори.

11:00 -11:20

-“Ёзги мактаб” иштирокчилари билан танишиш;

– Ўқув дастури билан таништириш (“Ёзги мактаб”нинг модератори).

11:20 – 11:30

Танафусс

 

II  с е с с и я

11:30-13:00

    “Ўзбекистон Республикасида аҳолининг такрор барпо бўлиш хусусиятлари”.

    Тожиева Зулхумор Назаровна – Ўзбекистон миллий университети “Иқтисодий ва ижтимоий география” кафедраси мудири, география фанлари доктори, профессор.

13:00-14:15

Т у ш л и к

 

III   с е с с и я

14:15-15:45

  “Ўзбекистон Республикасининг замонавий демографик вазияти ва демографик хавфсизликка таҳдидлар”.

    Абдураманов Хамид Худайбергенович – “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти директори ўринбосари, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

15:45–16:00

Кун якуни. Муҳокама

Фидбек (модератор)

8 июнь – иккинчи  кун

I с е с с и я

09:30-11:00

   “Ўзбекистон демографик ривожланишининг узоқ муддатли прогноз параметрлари” (2050 йилгача).

Алимухамедов Ботир Боқиевич – Меҳнат бозори тадқиқотлари институти директори ўринбосари

11:00-11:15

т а н а ф у с с

II  с е с с и я

11:15–13:00

“Демографик прогноз маълумотлари асосида ижтимоий ва иқтисодий соҳаларни режалаштириш йўналишлари”

Томаш Кучера  – Карлов университети профессори, Чехия Республикаси

13:00-14:00

Т у ш л и к

III   с е с с и я

14:00–15:30

“Демографик ривожланишнинг меҳнат муносабатларига таъсири”.

 

Умурзаков Баходир Хамидович – Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор

15:30–16:00

Кун якуни. Муҳокама

Фидбек (модератор)

9 июнь – учинчи  кун

I   с е с с и я

09:30-11:00

    “Демографик жараёнларнинг аҳоли камбағаллик даражасига таъсири”.

 

Юлдашев Нурбек Нормуродович – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари, география фанлари бўйича фалсафа доктори

11:00-11:15

танафусс

 

II  с е с с и я

11:15–13:00

************

Халқаро эксперт

13:00-14:00

Т у ш л и к

III   с е с с и я

14:00–15:30

   “Инсон капиталини шакллан-тиришнинг демографик жиҳатлари”.

 

Акрамова Шаҳноза Ғанишеровна – Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари” илмий маркази сектор мудири, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори

15:30–16:00

Кун якуни. Муҳокама

Фидбек (модератор)

10 июнь – тўртинчи кун

I   с е с с и я

09:30-11:00

   “Ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг демографик жиҳатлари”

Каримова Дилдора Мирсабитовна – Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти бўлим бошлиғи, иқтисодиёт фанлари доктори

 

11:00-11:15

танафусс

 

II  с е с с и я

11:15–13:00

“Аҳолини рўйхатга олиш: инновациялар, имкониятлар ва муаммолар”

Галина ЩЕРБАКОВА – ЮНФПАнинг халқаро эксперти (Россия Федерацияси)

13:00-14:00

Т у ш л и к

III   с е с с и я

14:00–15:30

“Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишнинг услубий жиҳатлари”

Бердиқулов Қобил Ғуломович – Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси “Рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш ва ўтказиш” бошқармаси бошлиғи

15:30–16:00

Кун якуни. Муҳокама

Фидбек (модератор)

 

 

 

11 июнь – бешинчи кун ( якуний)

I   с е с с и я

09:30-11:00

Синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш  варағи шакллари (саволномалари) ва уларни тўлдириш қоидалари

Дуснаев Шерзод Эргашевич – Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси “Рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш ва ўтказиш” бошқармаси бошлиғи ўринбосари

11:00-11:15

танафусс

 

II  с е с с и я

11:15–13:00

************

Халқаро эксперт

13:00-14:00

Т у ш л и к

III   с е с с и я

14:00-15:00

1.Иштирокчилар ўртасида сўровнома ўтказиш.

2.Иштирокчилар томонидан мактаб тўғрисида фикр мулоҳазалар билдириш жараёни

 Модератор

15:00-16:00

Тантанали ёпилиш тадбири

(сертификатлар топшириш)

Нодира Эгамбердиева

“Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти директори

Ю Ю жаноблари

БМТ аҳолишунослик жамғармасининг (ЮНФПА) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари

    Мактаб якунида:

 – барча маърузалар, тақдимотлар “дискка” ёзилиб эксперт ва иштирокчилар учун тақдим этилади;

– мавзу юзасидаги энг долзарб йўналишлар бўйича иштирокчилар томонидан таҳлилий маълумотлар тайёрланади (камида тўртта).

 

Институтнинг ҳалқаро бўлими  –  2021 йил 1 апрель

 

 

 

 

Foydali havolalar