ЭЪЛОН!!!

 

          Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг 2021 йил 28 апрелдаги 29-1-261 сонли хатига мувофиқ, марказ томонидан «Ўзбекистон суд экспертизаси – Судебная экспертиза Узбекистана – Forensic expertise of Uzbekistan» номли журнал ташкил этилаётганлигини маълум қиламиз.

          Журналда суд экспертлик соҳасидаги фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар, илмий-тадқиқот ишлари натижалари, суд экспертиза соҳасининг янгича ёндашувлари, замонавий тенденциялари ва ютуқлари, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятида ҳуқуқни қўллашнинг замонавий талаблари ҳамда ушбу соҳада хорижий давлатлар тажрибасига оид илмий-оммабоп, таҳлилий ва маслаҳат материалларни нашр этиш режалаштирилган.

          Соҳа мутахассисларининг ушбу журналда чоп этиш учун мақолаларини 2021 йил 31 майга қадар марказга юборишлари мумкин.

Таҳририятга мақолаларни тақдим этиш тартиби

  1. Журналдаги мақолада ҳавола этилган норматив-ҳуқуқий хужжатлар номлари, қабул қилинган саналари ва тасдиқланган ракамлари ҳамда ушбу ҳужжатлардан олинган маълумотларга ва уларнинг мазмунларига мақолалар муаллифлари қонунчиликда ўрнатилган тартибда масъул ва жавобгар ҳисобланадилар.
  2. Зарурат бўлганда Таҳририят мақола ва қиска хабарларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.
  3. Мақола муаллифга қайта ишлаш учун қайтарилса, мақоланинг охирги кўриниши олинган кундан бошлаб таҳририятга тушган ҳисобланади.
  4. Эълон қилинган материаллар муаллифга қайтарилмайди, тақриз ва изоҳ берилмайди.
  5. Янги илмий-услубий, амалий натижаларига эга бўлган ва 50% дан ортиқ қисми илгари эълон қилинмаган, “Antiplagiat” дастуридан муваффақиятли ўтган, экспертиза соҳаси бўйича шакллантирилган эксперт гуруҳларининг экспертизасидан ўтгандан кейин журнал саҳифаларида жойлаштирилади.

 

Мақолага қуйдагилар илова қилниши лозим:

  1. Муаллиф(лар) тўғрисида маълумот (иш жойи, лавозими, яшаш жойи, телефони ва электрон почтаси).

Мақолаларни тақдим этиш тартиби:

  1. Мақолалар Microsoft Word дастури “Times New Roman”

гарнитураси 14 шрифтда, 1,5 интервалда, электрон вариантида тақдим этилади. Мақолалар чизмаларсиз 7-10 саҳифагача, қиска хабарлар эса икки саҳифадан ошмаслиги лозим.

  1. Илмий мақолалар бўйича: мавзу (сарлавҳа) номи, аннотация ва таянч сўзлар ўзбек, рус ва инглиз тилларида ёзилган бўлиши шарт.
  2. Формулалар Word компьютер таҳрирининг Math Type дастурида берилиб, чизма ва диаграммалар стандарт талабларига мувофиқ 10/10 см.дан ошмаслиги керак.
  3. Мурожаат қилинган адабиётлар рўйхати мақола охирида қуйидаги тартибда келтирилади: муаллифнинг фамилияси, исми шарифи, китоб (журнал)нинг номи, нашриёт ва чоп этилган санаси (китоблар учун). Фойдаланилган адабиётлар сони 5 тадан кам бўлмаслиги тавсия этилади.
  4. Мақола матнида фойдаланилган адабиётлардан олинган материалга ҳавола (ссылка) қилинганда, унинг фойдаланилган адабиётлар рўйхатидаги тартиб рақами ва шу адабиётга иқтибос материал жойлашган бет қавс ичида, мақола матнининг ўзида алоҳида кўрсатилади. Масалан: [1;25-26-б.]

1 – адабиётлар рўйхатидаги тартиб рақам.

25-26-б – фойдаланилган адабиётнинг бети.

  1. Мақола миллий менталитет тил эталони бўйича синчковлик ва диққат билан ёндашув, услубий ва грамматик жиҳатдан юқори даражада талабчанлик билан илмий-услубий таҳрир этилган ҳолда топширилиши талаб этилади.

 

 

Foydali havolalar