Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатининг университетимизга ташрифи

 Шу йил 28 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси Жумамуратов Руслан Танатарович таълим соҳасини янада яхшилаш ва ривожлантириш борасида ҳудудларда олиб борилаётган ислоҳотларнинг бугунги ҳолатини ўрганиш юзасидан Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетига ташриф буюрди.

Дастлаб Олий Мажлис депутати Қорақалпоқ давлат университети ректори, техника фанлари доктори, профессор Реймов Ахмед Мамбеткаримовичнинг қабулида бӯлди.

 Учрашув давомида университетда амалга оширилган ислоҳотлар тўғрисида, кейинги беш йилда талабаларга яратилган шарт-шароитлар ҳамда истиқболдаги режалар ҳақида фикр олишди.

Бугунги кунда Қорақалпоқ давлат универистети республикада энг катта олий таълим муассасаларидан бири ҳисобланади. Университетда 16 та факультет, 51 та кафедра ва магистратура ҳамда сиртқи бўлимлари мавжуд бўлиб, уларда 800 нафардан ортиқ профессор-ўқитувчилар меҳнат қилмоқда. Шунингдек, университетда мавжуд 67 та бакалавр таълим йўналишлари ва 52 та магистратура мутахассисликлари бўйича жами 20478 нафар талаба таҳсил олмоқда, шундан, 14877 нафари бакалавр таълим йўналишлари, сиртқи бўлимда 4635 нафар, кечки таълимда 322 нафар ва  644 нафари магистратура мутахассисликларининг талабаларидир.

 

Ташриф давомида депутат университетимизнинг Ахборот-ресурс марказида бўлди.

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Ахборот-ресурс  марказида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш  орқали аҳолига, айниқса ёшларга ахборот-ресурс хизматини кўрсатиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини, билимини, маънавий-аҳлоқий ва маданий эҳтиёжларини тўлиқ қондириш учун яратилган қулай шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

Ахборот-ресурс маркази талабаларнинг ўқув жараёнига оид ўқув адабиётлари билан тўлиқ таъминлайди. Жумладан, 2020 йилда 279 номдаги, 4658 нусхадаги янги адабиётлар билан бойитилган. 2021 йил апрель ойи холати буйича АРМ нинг умумий адабиётлар фонди 66683 номда, 543442 нусхани ташкил этади.

Олий Мажлис депутати Р.Жумамуратов ахборот-ресурс марказида электрон китоблар билан танишди. Шунингдек, чет тиллар факультетида Буюк Британия, Германия, Америка элчихоналари ҳамда KOIKA ташкилоти билан ҳамкорликда такшил қилинган инглиз, немис, япон, корейс тиллари марказидаги кутубхоналарда талабалар билан учрашди.

Қорақалпоқ давлат университети ректори А. Реймов билан Олий Мажлис депутати Р.Жумамуратовлар университет ҳузуридаги “Қатағон қурбонлари” музейига экскурсия қилишди. Экскурсия давомида музей директори А.Кудияров Чор Россияси ҳамда Собиқ иттифоқ пайтида бегуноҳ қони тўкилган ота-боболаримизнинг номини абадийлаштириш ва тарихни ёш авлодга етказиш мақсадида ташкил этилган ушбу музейнинг экспонатлари ҳақида маълумот берди.

Сӯнг депутат биология факултетига ташриф буюрди.

Биология факультетида ташкил қилинган Биоэкология илмий-тадқиқот лабораторияси билан танишди. Президентимиз ўтган йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқида аъзо давлатларни Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди, деб эълон қилиш таклифини Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессияси ялпи мажлисида бир овоздан қабул қилингани махсус резолюцияси қабул қилинганлиги, минтақада экологик вазиятни юмшатиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб боришга, янги илмий тадқиқот йўналишларини белгилашга, инновацион ғояларни амалга оширишга туртки  бўлиши сўзсиз. Шу боисдан, университетда ташкил қилинган Биоэкология илмий-тадқиқот лабораториясида Венгрия ва Беларусь Республикалари олий таълим муассасалари, жумладан Обуда университети, Корвинус университети, Полесский университетлари олимлари билан ҳамкорликда сув, ҳаво, тупроқнинг таркибини ўрганиш, Орол бўйи ҳудудида тузланиш даражасини аниқлаш ва экологик вазиятни юмшатиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш ҳамда истиқболда халқаро лойиҳалар устида ишлаш юзасидан келишиб олинди.

ҚҚДУ Матбуот хизмати

 

 

Foydali havolalar