“Бўзатов. Ёшлар овози” республика илмий-амалий конференцияси – олимлар нигоҳида

 

          2021 йил 9 июнь куни Қорақалпоғистон Республикаси Бўзатов туманида “Бўзатов. Ёшлар овози – 2021” фестивали доирасида “Бўзатов. Ёшлар овози” республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

          Қорақалпоғистон халқи тарихи, Қорақалпоғистон халқи маданияти ва санъати, Қорақалпоғистон халқ оғзаки ижоди, Қорақалпоғистон тилшунослиги каби 4 та йўналишда ўтказилган мазкур конференцияда нафақат Қорақалпоғистон минтақаси, балки Республикамизнинг барча олий таълим ва илмий тадқиқот муассасаларидан 70 нафардан ортиқ олимлар, тадқиқотчилар, таянч докторантлар, иқтидорли талабалар ва магистрлар, Бўзатов туманининг ўрта махсус ва умумий ўрта таълим муассасалари ўқитувчилари ўзаро фаол иштирок этди.

          Конференцияни Ўзбекистон Республикаси Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти директори, сиёсий фанлар доктори, профессор А.Ажлилов очииб берди. Бундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори А.Саъдуллаев, ушбу Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи А.Данияров, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари М.Жумановлар сўзга чиқиб, конференция иштирокчиларини мазкур фестивал билан қутлади ҳамда конференция ишига зафарлар тилади.

          Мазкур конференция ўз ишини шуъбаларга бўлинган ҳолда давом эттириб, унда бевосита юқоридаги йўналишлар бўйича ёш олимлар, таянч докторантлар, иқтидорли талабалар, магистрлар, ўрта махсус ва умумий ўрта мактаб ўқитувчилари ўз маърузалари бўйича ўз тақдимотларини намойиш этди.

          Конференция якунида ҳар бир шўъба бўйича юқори баҳога муносиб деб топилган илмий маърузалар муаллифлари конференция ташкилотчилари томонидан фахрли I, II ва III даражали диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

          Юқори ташкилотчилик руҳида ўтган ушбу конференцияда Қорақалпоқ давлат университетидан ҳам таянч докторантлар, тадқиқотчилар, иқтидорли талабалари фаол иштирок этди. Хусусан, “Қорақалпоғистон халқ оғзаки ижоди” шуъбаси бўйича университетнинг “Қорақалпоқ тилшунослиги” кафедраси ассистенти Усенова Қызларгул фахрли II даражали диплом, Қорақалпоқ филологияси ва журналистика факультети талабаси Юнисова Мехрибан фахрли  III даражали диплом,  “Қорақалпоғистон тилшунослиги” шуъбаси бўйича университетнинг 2-босқич таянч докторанти Зайрова Қаншайым фахрли II даражали диплом соҳибалари бўлишди.

          Конференция якунида унда иштирок этувчилар томонидан конференция ишига доир якуний хулоса ҳамда таклифлар ишлаб чиқилди ва ушбу хулосалар, таклиф ҳамда тавсияларни келгусида тегишли мутасадди ташкилот ва муассасаларга белгиланган тартибда тақдим этишга келишиб олинди.

          Конференция юқори ташкилотчилик руҳида ва самарали тарзда ўтказилди.

ҚҚДУ Матбуот хизмати.

 

smart

 

 

Foydali havolalar