2021 йил, 10 июнь куни Нукус шаҳрида «Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик» Ёшлар овози фестивалининг якуний маросими бўлиб ўтди.
Фестивалнининг якунланиш маросимга Олий Мажлис Сенати раиси Т. Нарбаева ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқарғи Кенгеси раиси М.Камалов иштирок этиб фестивалнинг турли йўналишлари бўйича ғолиб бўлган ёшларни Диплом, Сертификат, «Фаҳрий ёрлуқ» ва қиммат баҳо совғалар билан тақдирланди.
Ёш дизайнер қизларнинг модалар коллекциясига Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетидан 5 нафар ёш дизайнер талаба қизларимиз, яъний Куанышбаева Ҳурлиман «Айдынлар» миллий либослари коллекцияси билан, Жумабаева Индира «Қарақалпақ гоззаллары» модалар коллекцияси билан, Адилшаева Дилноз «Саўкеле» коллекцияси билан, Қудаярова Нилуфар «Халқлар дўстлиги» коллекцияси билан ва университет битирувчиси, таниқли ёш дизайнер Раметуллаева Гумисай «Қум» деб номланган миллий ва замонавий либослар коллекцияси билан иштирок этган эди. Ушбу 5 нафар талаба қизларимиз ҳаммаси Диплом ва қиммат баҳо совғалар билан мукофатланди.
Шунингдек, университетимиздан ёш дизайнер қизларнинг модалар коллекциясига 100 га яқин талаба қизларимиз модель бўлиб қатнашиб, кийимлар коллекцияларининг чиройли бўлиб чиқишида ўзларининг катта ҳиссасини қўшганлиги учун Қорақалпоғистон Республикаси Ёшлар агентлиги томанидан «Фаҳрий ёрлиқ»лар билан тақдирдланди.











ҚДУ Хотин-қизлар Кенгаши