«Менинг фарзандим — Ўзбекистон фахри!» шиори остида ўтказилаётган республика анжуманида университетимиз магистрантлари ота-онасига ташаккурнома топширилди

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида Қорақалпоғистон Республикасида «Маънавият фестивали» бўлиб ўтмоқда.

Мазкур фестивал давомида саҳнага бирин-кетин Қорақалпоғистоннинг энг иқтидорли ёшлари таклиф этилди. Ушбу таклиф этилган ёшларимиз сафида университетимиз 1-курс магистрантлари хам бор. Булар Бекниязова Гулчехра Рустембавена ва Балтабаева Наргиза Бахадировналардир.

 

 

«Менинг фарзандим — Ўзбекистон фахри!» шиори остида ўтказилаётган республика анжуманида иштирок этганлар, турли соҳаларда катта ютуқларга эришган, спорт мусобақаларида юқори ўринларни эгаллаган ташаббускор ва билимли ёшлар ҳамда уларнинг ота-оналарига ташаккурнома ва совғалар топширилди.

 

 

 

Иқтидорли ёшларимизни эришган муваффақиятлари билан чин қалбдан табриклаб, келгуси ўқиш ва илмий-тадқиқод ишларида омад тилаган ҳолда ҳамиша Президентимизнинг, ота-оналарининг ва устозларининг ишончини ақлоб юрушларини тилаб қоламиз.

 

Магистратура бўлими

 

Foydali havolalar