? Бугун, 26 июл куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари Раҳимжон Ҳакимов Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетига ташириф буюрди.
? Вазир ўринбосари дастлаб университетнинг бош биноси биринчи қабатида жойлашган ташкил этилиши режалаштирилган илмий лабораториялар ҳамда амалга оширилаётган ва бажарилиши кўзда тутилган амалий ва инновацион лойиҳалар маълумотлари акс эттирилган планшетлар билан танишди.
? Қорақалпоқ давлат университети ректори, профессор, техника фанлари доктори А.Реймов янги ўқув йилида ишга тушириладиган қиймати 2,5 млрд. сўмдан ортиқ бўлган “Биоэкологик тадқиқотлар” илмий-тадқиқот лабораторияси ва 2022 йилда ташкил этиш кўзда тутилган университетда кимё, кимё технология, қурилиш ва саноат технологиялари йўналишларига оид илмий тадқиқотлар олиб боришга мўлжалланган қиймати 10 млрд. сўмнан ортиқ бўлган “Кимёвий технология” илмий тадқиқот лабораторияси кластери ҳақида маълумот берди.
? Вазир ўринбосари Раҳимжон Ҳакимов “Биология” факултетига ташириф буюриб, “Биоэкологик тадқиқотлар” илмий-тадқиқот лабораториясининг асосий жиҳоз ва асбоб-ускуналари ҳамда бу лаборатория негизида амалга ошириш кўзда тутилган 3 та ҳудудий лойиҳа маълумотлари билан танишди.


? Университет “Биоэкологик тадқиқотлар” илмий-тадқиқот лабораторияси янги ӯқув йилидан ӯз фаолиятини бошлайди.
? Вазир ўринбосари Р.Хакимов илмий тадқиқот лабораторияси келажакда ўз-ўзини молиялаштириш масалалари, лаборатория ишларининг халқ хўжалиги соҳалари билан чамбарчас боғлиқлигини таъминлаш, илмий тадқиқот лабораторияси ишларига бакалавриат йўналишида таҳсил олаётган ёшларни жалб этиш ва мутахассисларнинг хорижда тажриба орттиришлари юзасидан қимматли маслаҳатлар берди.


Лаборатория негизида амалга ошириш кўзда тутилган 3 та ҳудудий лойиҳа бўйича маълумот берилди:
1.“Судочье кўллар тизимида экологик туризм потенциалини ўрганиш ва ривожлантириш”. Лойиҳа сўммаси: 200 млн. Лойиҳа раҳбари: биология фанлари доктори, доцент Аметов Якуб Идрисович.
2.“Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон фонди ерларида доривор
мойчечак (Matricaria chamomilla L.) ва қалампир ялпиз (Mentha piperita L. ) ни етиштириш агротехнологиясини яратиш ва плантацияларини ташкил этиш”. Лойиҳа сўммаси: 260 млн. Лойиҳа раҳбари: биология фанлари номзади, доцент Сайтова Азима Қалжановна.
3.“Қорақолпоғистон иқлим шароитида топинамбур (Helianthus tuberosus L.), пушти бўригул (Catharanthus rosea L.), доривор тирноқгул (Calendula officinalis L.), доривор ўсимликларнинг биологиясини ўрганиш ва плантацияларни ташкил етиш” Лойиҳа сўммаси: 240 млн. Лойиҳа раҳбари: қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Жангабаева Айгул Сарсенбаевна.


? Вазир ўринбосари Қорақалпоқ давлат университетининг илмий инновация ишлари билан яқиндан танишар экан, Қорақалпоғистон Республикаси аҳолисининг ижтимоий-иқтисодий ҳаётини яхшилаш учун ишлаётган илмий ишлари фаолиятига зафарлар тилади.
Г.Тажетдинова.
ҚҚДУ Матбуот хизмати.