Эълон!

 

Жорий йилнинг 5-14-октябрь кунлари Марказий Осиё стартапчилари учун ўқув вебинари ташкил этилиши режалаштирилганлигини маълум қиламиз.

Вебинар мавзуси – «АКСЕЛЕРАЦИЯ И ОБУЧЕНИЕ ДЛЯ СТАРТАПОВ»

Бу вебинарлар иштирокчиларга стартаплар ривожланишининг дастлабки босқичида зарур бўлган кўникма  ва билимларни, шунингдек, муваффақиятга эришиш учун амалий воситалар тўғрисида маълумотга эга бўлиш имкониятини беради.

Мазкур вебинар Қозоғистон халқаро ривожланиш агентлиги (KazAID) ҳамда Исроил давлати Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида «MASHAV» агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилмоқда. Вебинарда Исроил экспертлари томонидан 8 академик соат ва Қозоғистон экспертлари томонидан қўшимча 8 академик соат маъруза ва мунозаралар ўтказилади.

Марказий Осиё стартапчилари учун ўтказилиши режалаштирилган ушбу вебинарда иштирок этиш истагини билдирганлар 2021 йил 10-август кунига қадар иловада келтирилган ариза намунасини тўлдириб, leila.sagymbayeva@outlook.com. электрон манзилига юбориши зарур.

 

     Илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Foydali havolalar