Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 2-мартдаги 78-Ф-сонли фармойиши асосида республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник тадбирлар режаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қуллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институтида 2021-йил 30-сентябрь күни “Замонавий оилада, фарзанд тарбиясида миллий ва умуминсоний қадриятларни шакиллантириш масалалари” мавзусида республика илмий-амалий конференция ўтказиш режалаштирилган.
Ушбу конференцияда мазкур соҳада илмий-тадқикот олиб бораётган олимлар, экспертлар ҳамда ташаббускор мутахассис-ходимлар иштирок этиши мумкин.
Конференция қуйидаги шўъбаларда иш олиб боради:
1. Замонавий оила институтининг ривожланиш тенденциялари.
2. Замонавий оилаларда ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар воситасида тарбиялашнинг долзарб масалалари.
3. Янги Ўзбекистон ва Учинчи Ренессансни барпо этишда оила-маҳалла ва ННТларнинг маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлашдаги ҳамкорлиги.
4. Мустақил ва фаровон оилани шаклланишига салбий тасир этувчи омиллар ва уларнинг олдини олишнинг илмий-амалий асослари.
Конференцияда иштирок этиш учун мақолалар матнини таёрлаш буйича талаблар
Анжуманнинг расмий тили: ўзбек ва рус тиллари
1. Матн Microsoft Word муҳаррири, Times New Roman шрифти, 14 ўлчам, 1 интервал, юқори ва пастдан 2 см, ўнгдан 1,5 см ва чапдан 3 см қолдирилиб, 6-8 бет ҳажмда расмийлаштирилади.
2. Сарлавҳадан кейин муаллиф(лар)нинг исми, шарифи ва фамилияси, илмий даражаси, иш жойи кўрсатилади, бир интервал ташлаб аннотация ва калит сўзлар (ўзбек, рус ва инглиз тилларида), сўнг 1 интервал ташлаб асосий матн ёзилади.
3. Файл муаллифнинг фамилияси билан номланган бўлиши шарт.
4. Матнда келтирилган фикрлар, статистик маълумотлар, акс этган ғоялар, шунингдек, матн орфографияси учун маъсулият муаллиф зиммасида қолади.
5. Конференция материяллари мақолалар тўплами ҳолида чоп этилади.
6. Мақолалар ва иштирокчи анкетаси электрон шаклда ranohon2013@gmail.com манзилида қабул қилинади.
7. Муддат: 2021 йил 15 сентябрь кеч соат 18:00 гача. Конференция иштирокчилари рўйхатини ўз вақтида тайёрлаш учун кеч қолмасликларингизни сўраймиз.
8. Талабларга жавоб бермайдиган мақолалар тўпламга киритилмайли.
Ташкилий қўмита манзили:
Тошкент шаҳри, Исломий кўчаси, 1Г уй
“Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти
Телефон: +99897 1451507 (телеграмм канали)
E-mail: ranohon2013@gmail.com (Раъно Исмайлова)