Универистет журнали рақамлаштирилмоқда

Қорақалпоқ давлат университети Хабаршысы илмий журналининг сайти иш бошлаганидан биласиз. Ўзбекистонда биринчи бор яратилаётган илмий-техник база платформасига жойлаштирилаётганлигдан хабарингиз бор. Журналимизнинг 2010-2021 йиллардаги сонларининг электрон форматлари https://science.karsu.uz/ сайтига жойлаштирилаётганлиги билан аҳамиятли. Бундан ташқари 2010-2021 йиллардаги сонларидаги мақолаларга ҳаволалар бериш, олимларимизнинг хирш индексини юқорилатиш, университетимизнинг рейтингини ошириш юзасидан бир қанча амалий ишлар амалга оширилмоқда. Журналимиз яқин кунларда халқаро базаларда индексланиши олимларимизнинг халқаро нуфузини ошириши сўзсиз. Журналдаги мақолаларни кўриш учун мазкур ҳаволага кириш кифоя қилади. Шунингдек, университетимиз томонидан профессор-ўқитувчиларга техник ёрдам сифатида Telegram канали ташкил қилинди. Бу хизматлардан Қорақалпоғистондаги барча олий таълим муассасалари фойдаланишлари мумкин.

Қорақалпоқ давлат университети
karsu.uz сайти техник администратори

Нукусбаев Наурыз

Foydali havolalar