2021 йил 10 сентябрь куни соат 11 30 да Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги DSc.03/30.04.2021.Fil.20.01 рақамли Илмий кенгаш қошидаги 10.00.03 – Қорақалпоқ тили ихтисослиги бўйича Илмий семинар мажлиси Қорақалпоқ филологияси ва журналистика факультети мажлислар хонасида бўлиб ўтади.
Мажлисда Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти таянч докторанти Каллибекова Гулнара Палбековнанинг «Қорақалпоғистон тармоқ газеталарининг тили ва услубий хусусиятлари» мавзусидаги филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертациясининг муҳокамаси кўриб чиқилади.