ПРЕЗИДЕНТ  САЙЛОВЛАРИДА  ЁШЛАР  ИШТИРОКИ

Маълумки,  шу йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади.

Шу муносабат билан жойларда тарғибот, ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Сайловчилар, хусусан, унда илк бор овоз берувчи ёшлар билан ташкил этилаётган учрашувлар, давра суҳбатларида сайлов ва унда иштирок этишнинг аҳамияти, сайловчи ҳақ-ҳуқуқлари ҳақида тушунчалар берилмоқда. Мамлакатимизда умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқий меъёрларга тўла жавоб берадиган миллий сайлов қонунчилигимиз яратилгани таъкидланмоқда.

       Сайлов жараёнида фаол иштирок этиш, овоз бериш натижаси ҳар бир фуқаронинг ўзи учун, овоз бериши мамлакат тақдирига таъсир этишини англаши учун зарур. Зеро, у ёшларга сайлов жараёнларида овоз беришда фаол иштирок этишдек фуқаролик ва ватанпарварлик бурчини юклайди. Сайловларда ёшларнинг иштироки – уларни тўлақонли шахс сифатида намоён қилади. Ўзларини жамиятнинг ҳуқуқий аъзолари сифатида ҳис қилишига сабаб бўлади. Сайловга бефарқ қаровчи ёшлар сиёсий ҳаётда иштирок этмаган, демак ўз сиёсий ҳуқуқларидан фойдаланмаган бўлади.

   2021 йил 15 сентябрь куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида   Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши билан бирлигда  «Сайлов ва ёшлар» мавзусида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Т.Романов, Қорақалпоқ давлат университети ректорининг  Хотин-қизлар масалалари бйўича маслаҳатчиси, ЎзМТДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раисининг  Оила ва хотин-қизлар масалалари  бўйича ўринбосари И.Сейтназарова, Ёшлар парламенти аъзолари, Қорақалпоқ давлат университетида таҳсил олаётган ва сайловда илк бор иштирок этадиган ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Президент сайловининг аҳамияти, ўзига хос жиҳатлари, сайлов кодекси, сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиш ҳамда қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумот берди. Шунингдек, ёшлар – сайловларга юртимиз ҳаётидаги энг муҳим, жамиятимизнинг барча жабҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятига дахлдор, ҳар бир сайловчи тақдирига таъсир кўрсатадиган сиёсий воқеа сифатида ёндашишлари лозимлиги алоҳида таъкидланди.

Тадбир сўнгида талабалар маърузачиларга сайловга оид саволлар берди ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олди.

 ҚОРАҚАЛПОҚ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ХОТИН-ҚИЗЛАР КЕНГАШИ.

 

Foydali havolalar