Ўзбекистон Республикаси Ёшларишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти Япониянинг Нагоя университети билан ҳамкорликда 2021-йилнинг 20-декабрь куни «Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш» мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ўтказилишини эьлон қилади.
Конференцияда кўриладиган масалалар:
1-йўналиш: Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашнинг таьлим механизмлари;
2-йўналиш: Ёшларни оилавий муносабатларга тайёрлашда маҳалланинг ўрни;
3-йўналиш: Ёш оилаларда ажралиш ҳолатлари: муаммо ва ечимлари;
4-йўналиш: Оилада ота-оналик конпетенцияларини ривожлантириш масалалари.
Мақолалар инглиз тилида қабул қилинади.
Алоқа учун телефонлар: +99890-119-25-06.
Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий педагог кадрларни тайёрлаш бўлими