Венгрия Қишлоқ хўжалиги ва табиий фанлар университетига илмий стажировкаларга юбориш ҳақида

Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021 йил 24 декабрдаги 16-51/7580-сон хатига мувофиқ 25 нафар ёш олимларни Венгрия Қишлоқ хўжалиги ва табиий фанлар университетига 1 ойлик қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш юзасидан тавсия қилинувчи номзодлар тўғрисидаги маълумот (ҳужжат) ларни 2022 йилнинг 1 февраль санасига қадар тақдим этиш сўралган эди.

Венгрия қишлоқ хўжалиги ва табиий фанлар университети билан техник музокаралар олиб борилаётганлигини инобатга олган ҳолда стажировкаларга юбориш юзасидан тавсия қилинувчи номзодлар тўғрисидаги маълумот (ҳужжат)ларни қабул қилиш муддатини 2022 йилнинг 1 март санасига қадар узайтирилганлигини маълум қиламиз.

Мурожаат учун тел.: +998 90 653 74 91

 

Foydali havolalar