21-24 феврал кунлари Қирғизистон Республикаси, Бишкек шаҳрида Миллатлараро тотувлик ва дўстликни мустаҳкамлашга бағишлаб, қирғиз-ўзбек халқи ўртасидаги ижодий алоқаларни ривожлантириш орқали икки халқнинг битмас-туганмас ижодиётини тарғиб қилишга қаратилган «КЫРГЫЗ-ӨЗБЕК АДАБИЯТЫ-ДОСТУКТУН АЛТЫН КӨПҮРӨСҮ» адабий-маданий фестивали ва шу ном остида нашр этилган китоб тақдимоти бўлиб ўтди.
Ушбу китобдан Қорақалпоқ давлат университети Қорақалпоқ филологияси ва журналистика факултети талабаси, университет Хотин-қизлар маслаҳат Кенгаши матбуот котиби Дилафруз Облоқулованинг ҳам ижодий ишлари ўрин олган ва бевосита тақдимотда иштирок этиб, “Mакмал Креатив” ижодий уюшмаси томонидан “ААЛАМ АЛКАГЫ” медали ҳамда «AЛТЫН СЫЯ” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Шунингдек, қардош қирғиз ва ўзбек халқларининг журналистик ва адабий дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун Қирғиз Республикаси Журналистлар ижодий уюшмасининг “АРДАК ГРАМОТА”си ҳам тантанали топширилди.


УНИВЕРСИТЕТ МАТБУОТ ХИЗМАТИ