“Барқарор тараққиёт йўлида халқаро ҳамкорлик: БМТ ва Ўзбекистон” мавзусидаги Республика миқёсидаги ёш тадқиқотчиларнинг илмий-амалий конференцияси ҳақида

          Ўзбекистон Республикаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлганлигининг 30 йиллиги муносабати билан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан 2022 йил 25-март куни “Барқарор тараққиёт йўлида халқао ҳамкорлик: БМТ ва Ўзбекистон” мавзусида Республика миқёсидаги ёш тадқиқотчиларнинг илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтади.

          Конференцияга университет профессор-ўқитувчилари, ёш олимлар, иқтидорли талаба ва магистрлар, таянч докторантлар, докторантлар, мустақил изланувчилар ва стажёр-тадқиқотчилар мазкур эълоннинг иловасида келтирилган мавзулар асосида тегишли масалаларга оид тарихий-таҳлилий материаллар, статистик маълумотлар ва муаммоларнинг ечимига доир ўз тезислари билан фаол иштирок этишлари мумкин.

 

Foydali havolalar