Бугунги кунда Республикамизда Оролбўйи ҳудудини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани хеч кимга сир бўлмаса керак. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” ги ПФ-60-сон Фармонининг 1-иловасида “Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, шаҳар ва туманларда экологик шароитни яқшилаш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш” 80-мақсадининг бажарилишини таъминлаш мақсадида 2022 йилнинг 11 март кунидан бошлаб Қорақалпоқ давлат университети Биология факультетининг «Фидойи ва фаол талаба-ёшларининг ўқув-илмий экспедицияси» амалга оширилди.
Шу муносабат билан жорий йилнинг 12 март куни эртадан Муйноқ тумани Шағирли овули ҳудудида жойлашган университетнинг ўқув-тажриба майдончасида ишлар қизғин бошланиб кетди. Жумладан, дастлаб боғ бегона ўтлардан тозаланди, сўнгра ариқлар ва кўчат оралари тегисланиб қайта экишга тайёрланди.
Эслатиб ўтамиз, бундан айни 3 йил аввал 2019 йили март ойида бу ерда “Оролбўйи тупроқлари, ўсимликлари, сувлари, уларнинг таркиби ва ҳусусиятлари ҳамда иқлимини ўрганиш мақсадида Қорақалпоқ давлат университети Биология факультетининг ўқув-илмий полигони ташкил этилиб, 1 га майдонда иқчам боғ яратилган эди.





Якуб Аметов
Қорақалпоқ давлат университети
Биология факультети декани,
биология фанлари доктори