Мўйноқнинг «Шағирли» овулида университетимиз талабалари томонидан экилган боғ орадан йиллар ўтиб ўз мевасини берса, демак…

          Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш мақсадида 2022 йилнинг 11 март санасидан бошлаб Қорақалпоқ давлат университети Биология факультетининг фидойи ва фаол талаба ёшлари Муйноқ туманига илмий-амалий экспедициясини бошлаган эди.  Шуни айтиб ўтиш керак, бу савобли ишга Тошкент шаҳридан келган Ўзбекистон миллий университети талабалари ҳам фаол иштирок этишмоқда.

          Даслаб талабаларимиз 12–14 март кунлари эртадан Муйноқ тумани «Шағирли» овули ҳудудида жойлашган университетнинг ўқув-тажриба майдончасидаги боғни бегона ўтлардан тозалаб, сўнгра ариқ ва кўчат ораларини тегислаб қайта экишга тайёрлади. Аттанг, ўтган йилдаги сувсизлик бу ёш боғни ҳолдан кетирган эди.

        13-март куни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Нарзулло Обламурадов ва Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Абдирахман Сапаровлар боғга келиб талабаларнинг аҳволидан хабар олиб, ҳоримасин айтди. Албатта, бу талабаларнинг кучига-куч қўшиб, “Она-Ватан” – “Она-Табиат” га бўлган муҳаббатини янада оширди.  

         15-16-март кунлари талабалар боғнинг ичида қуриган кўчатларнинг ўрнига янгиларини экиб, озуқа берди. Шу жумладан, олма, нок, олхўри, ўрик ва жийда кўчатларини экиб, уларга сув қуйди, боғ ораларини трактор билан сурдириб, текислади. Шундай қилиб, 4 та ўқитувчи ва 32 та талаба иштирокидаги боғ ичидаги ишлар ўз якунига етди.  

      Куннинг иккинчи ярмида талабалар Муйноқ тумани маркази ичидаги музейни ва шаҳар ташқарисида жойлашган «Кемалар қабристони» га саёхат қилди, Орол денгизининг ўтмишига назар солди. Саёхат меҳмонхонада концерт ва ўйин-завқ кечаси билан улашиб кетди, талабалар маданиий завқ олиб, хордиқ чиқарди.

         Шу билан Қорақалпоқ давлат университети Биология факультетининг фидойи ва фаол талаба ёшларининг Муйноқ туманига қилган илмий-амалий экспедицияси ниҳоясига етди.

        Ота-бободан мерос бўлиб қолган “Яқшидан боғ қолади” деган гап бор. Орадан йиллар ўтиб бу боғнинг мевасидан тотиб кўрган одамлар: «…бу Қорақалпоқ давлат университети, Биология факультети талабаларининг экган боғи» деб ғурур билан тилга олса – биз ўзимизни мақсадимизга еришган, бахтли ёшлар деб санаймиз.

 

 

 

 

 

 

Якуб Аметов

Қорақалпоқ давлат университети

Биология факультети декани,

биология фанлари доктори.

Гулжахан Тажадинова

Қорақалпоқ давлат университети

Матбуот котиби.

 

 

Foydali havolalar