Бугун 15-апрель куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Илмий-техник кенгашнинг навбатдаги мажлиси бӯлиб ӯтди.
Мажлисни Қорақалпоқ давлат университети ректори, профессор Ахмед Реймов бошқариб борди.
Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан эълон қилинган SATREPS-2020 Ўзбекистон-Япония ҳамкорлигидаги қўшма халқаро илмий лойиҳалар танловига тақдим этилган “Геоинформатика методини фойдаланган ҳолда Орол денгизи ҳавзасининг жанубий қисми радиация, сув-туз балансининг минтақавий моделининг фазовий хилма хиллигини ландшафт-экологик таъминлаш” мавзусидаги инновацион лойиҳа(лойиҳа раҳбари география фанлари номзоди, доцент Реймов Полат Расбергенович) муҳокама қилинди.



