2022 йилнинг 23 апрель куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида янгидан бунёд этилган талабалар турар жойининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси М.Камалов, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари С.Бузрукханов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари А.Данияров ва Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ректори А.Реймов, университетнинг профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлар қатнашди.
Тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Камалов Мурат Қәллибекович тантанали турда очиб берди. Шундан сунг Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари С.Бузрукханов сўзга чиқиб, бугунги кунда олий таълим муассасаларида сезиларли даражада ўзгаришлар ҳақида гапирди.
Шундан сунг, Қорақалпоқ давлат университетида таҳсил олаётган талабалар сони кескин ўсиши натижасида талабалар турар жойига эҳтиёж ортганини айтиб, шу талабалар уйининг барпо этишда ўз ҳиссасини қўшган барча инсонларга миннатдорчилик билдириб, Бугунги кунда олий таълим муассаларида ўзгаришлар ва амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида гапирди.
400 ўринга мўлжалланган талабалар турар жойи замонавий йкки ярусли ётоқ ўринлари ўрнатилиб 550 ўринга маслаштирилди. Замонавий лойиҳа асосида қурилиш ишлари олиб борилган талабалар турар жойида мебел жиҳозлари, замонавий электр печлари, музлаткишлар, кир ювиш машиналари, микротўлқинли печлари, сув иситиш ўскиналари каби маиший техникалар билан таъминлади.
Талабалар турар жойида талаба ёшлармизнинг дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказиши, дам олиши қўшимча тўгаракларга қатнашиши, билим олиш учун барча шароитлар яратилган. Таъкидлаш жоизки, Президентимиз тамонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббусни талабаларимиз орасида оммолаштириш мақсадида замонавий ахборот технологиялари, компютер хоналари, гўзаллик салони, ахборот ресурс маркази санъатшуносликка қизиқувчи ёшлар учун барча қўлайликларга эга тўгараклар, шу билан бирга овқатланиш, ювуниш, интернет тармоғидан фойдаланиш,
газета-журналлар ўқиш, телевизор томоша қилиш учун барча шарт-шароитлар яратилган.
Маълумот учун 2022 йил талабалар турар жойи билан таъминлаш мақсадида яна 600 ўринга мўлжалланган иккита талабалар турар жойи иморати қурилиши бошланиш арафасида турибди. Бу ўз навбатида талабаларни ётоқ жой билан қамраб олиш даражаси 40%гача ортади.








