Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг маънавият хонаси мажлислар залида 2022 йил 23 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Орол муаммосининг салбий таъсирини камайтириш асосида минтақа аҳолиси турмуш шароити ва сифатини яхшилаш ва бошқа муаммоларнинг илмий ечимини таъминлашга мавжуд илмий-инновацион салоҳиятни жалб этиш мақсадида эълон қилинган амалий ва инновацион лойиҳалар 63-тур танлови ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг сайёр қабулида мақулланган мақсадли лойиҳаларнинг Бир марталик кенгайтирилган Илмий-техник кенгаш мажлисининиг иккинчи кун тартибида очиқ муҳокамаси ўтказилди.
Таъкидлаш жоизки, Бир марталик кенгайтирилган Илмий-техник кенгаш томонидан мазкур юқорида кўрсатилган 63-тур лойиҳалар танловига Оролбўйи муаммолари ва уларнинг илмий-инновацион ечимлари акс эттирилган жами 55 та лойиҳалар келиб тушган бўлиб, Бир марталик Илмий-техник кенгаш томонидан ушбу лойиҳаларнинг 32 таси саралаб олинди. Ушбу саралаб олинган лойиҳалар бевосита Кенгаш аъзолари томонидан атрофлича таҳлил қилинган ҳолда яна энг муносиб 18 та лойиҳалар улар ичидан сайлаб олиниб, Кенгаш мажлиси кун тартибида бевосита лойиҳа рахбарлари иштирокида кўриб чиқилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири иштирокидаги сайёр қабул жараёнида мақулланган 16 та илмий лойиҳалар ҳам кўриб чиқилиб, лойиҳа рахбарлари иштирокида батафсил тарзда муҳокамадан ўтказилди.
Қувонарлиси, айнан юқорида келтирилган 63-тур лойиҳалар танловида иштирок этиб, саралаб ва сайлаб олинган бошқа лойиҳалар қаторида Қорақалпоқ давлат университети олимлари томонидан тайёрланган 2 та илмий лойиҳа, шу билан бирга, мақсадли лойиҳалар танловида 6 та лойиҳалар Бир марталик кенгайтирилган Илмий-техник кенгаш аъзолари томонидан мақбул, деб топилди ҳамда ушбу лойиҳалар танловнинг кейинги босқичларига юборилди.



