ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛЛАРИГА УҚУВ-СЕМИНАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хотин-қизларга оид Фармони ҳамда Қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси ишлаб чиқилган ўқув режаси асосида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг Хотин-қизлар масалалари бўйича ректор маслаҳатчиси И.Сейтназарова Чимбай туманига бориб, маҳалла Хотин-қизлар фаоллари иштирокидаги ўқув-семинарда ўз маърузаси билан қатнашди. Туман марказида жойлашган академик лицейда ташкил этилган ушбу семинар давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7-мартдаги ПФ-87 сон «Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонининг мазмун ва моҳиятига кенг тўхталиб, мазкур Фармон мақсади ва аҳамияти ҳақида сўз юритилди. Жумладан, Хотин-қизларнинг таълим олиши учун қулай шароитлар яратиш мақсадида таълим контрактларини тўлаш учун 7 йил муддатга фоизсиз имтиёзли кредит жорий этилиши, Гендер тенгликни таъминлаш ва барча хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш мақсадида ишлаб чиқилган Миллий дастур давлат сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаши ҳақида иштирокчиларга зарур тушунчалар берилди. Шунингдек, И.Сейтназарова сўнгги йиларда мамлакатимизда Хотин-қизлар учун яратилаётган кенг имкониятлар, уларнинг ҳар жавҳада фаоллиги, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида гапириб ўтди. Чимбай туманининг маҳалла Хотин-қизлар фаоллари мазкур ўқув-семинари доирасида мавзу бўйича кенг тушунча ва батафсил маълумотларга эга бўлишди. И.Сейтназарова семинар иштирокчиларини қизиқтирган саволларига тўлақонли жавоб қайтаришди.

ҚДУ Хотин-қизлар кенгаши.

Foydali havolalar