2024 йил 12-июль куни соат 15:00 да Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги DSc.03/06.04.2024.Tar.20.05 рақамли Илмий кенгаш қошидаги 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи ихтисослиги бўйича Илмий семинар мажлиси университетнинг Ахборот-ресурс марказининг 3-этажида бўлиб ўтади.
Мажлисда Қорақалпоқ давлат университети «Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон тарихи» кафедраси доценти, тарих фанлари номзоди Сейтимбетов Минсизбай Казахбаевичнинг «Жанубий Орол ҳудудида темир йўллар қурилиши тарихи (XIX асрнинг иккинчи ярмидан – XXI аср бошигача)» мавзусидаги тарих фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертациясининг муҳокамаси кўриб чиқилади.