Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети 2024-2025 ўқув йилига ўқишга хорижий фуқароларини таклиф этади.
Хорижий фуқароларни 2024 йилнинг 10-август кунига қадар қабул қилинишини маълум қилади. Хорижий фуқаролар университетнинг 83 бакалавр таълим йўналишига ҳужжат топшириши мумкун. Абитурентлар суҳбат асосида қабул қилинади.
Хорижий фуқаролар ҳужжатларини электрон шаклда ҳам тақдим қилишлари мумкин:
ХОРИЖИЙ ФУҚАРОЛАРДАН ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР
1 . Паспорт ва хорижга чиқиш (загран) паспорти;
- Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси нусхаси (вид на жительство) –(агар мавжуд бўлса);
- Хорижий фуқаронинг ўрта ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотини тасдиқловчи хужжат(шаҳодатнома/диплом/ сертификат)нинг асл нусхаси ўзбек ёки рус тилига таржима қилинган ҳамда нотариал тасдиқланган шакли;
- Тиббий маълумотнома (086 шакли)
- Фотосурат (3,5-4,5); (алоҳида электрон шакли)
Талаб этиладиган ҳужжатларнинг электорон шакли (PDF шаклида, кўрсатилган ҳужжатлар тартиби рақами сақланган 1 файл бўлган ҳолда) университетининг халқаро алоқалар бўлимининг qabulqqdu@gmail.com электорон манзилига юборилиши керак.
Абитуриентнинг яшаш манзили, телефон рақами, электрон манзили аниқ кўрсатилиш керак.
Қўшимча маълумот сифатида абитуриентнинг Ўзбекистонда Республикаси ҳудудида яшайдиган яқин қариндошларига оид маълумотларни (манзили, телефон рақами, электрон манзили) киритиш тавсия этилади.
Суҳбат вақтида келган хорижий абитуриентнинг электрон шаклда юборилган ҳужжатларнинг асл нусхаси ТАЛАБ этилади.
Агарда сизда Қорақалпоқ давлат университетига ҳужжат топширишда кўшимча маълумотлар керак бўлса университетининг ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР БЎЛИМИГА мурожаат этишингиз мумкун.
ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР БЎЛИМНИНГ телефони: +998 (61)2236655