Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 12 октябрдаги 927-сонли буйруғига асосида универсиада спорт мусобақасининг ҳудудий саралаш босқичини ўтказиш бўйича штаб тузилди ва мусобақаларга тайёргарлик кўриш, ўтказиш даврида талабалар турор жойларида ва спорт мусобақалар ўтказиладиган жойларда электр, газ, сув таъминоти, санитария ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича масъул ходимлар бириктирилди.
Спорт мусобақасида иштирок этадиган жами 84 нафар спортчиларга барча шароитлар яратилган бўлиб, университет талабалар турар жойидан жойлар ажратилди ҳамда овқатланиш жойлари белгиланди.
Бугинги ҳолатига Бухоро, Навоий ва Хорезм вилоятларидан спортнинг Баскетбол тури бўйича иштирок этадиган жамоалар кутип олинди ва университет ТТЖда ажратилган хоналарга жойлаштирилди.
Жорий йилнинг 22 октябрь куни спортнинг «Баскетбол» тури бўйича мусобақа ўтказишга қуръа (жеребёвка) тошланди. Қуръага кўра Бухоро ва Навоий жамоалари ўғил ва қизлар ўртасида беллашди, Хорезм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикалари жамоалари ўғил ва қизлар ўртасида беллашди.
Уйинларнинг натижалари: ўғил-болалар ўртасида Қорақалпоғистон Республикаси жамоаси Хоразм вилояти устидан 41:15 ҳисобида, Навоий вилояти эса Бухоро вилояти устидан 32:15 ҳисобида ғолиб бўлдилар.
Қиз-болалар ўртасида Қорақалпоғистон Республикаси жамоаси Хоразм вилояти командаси устидан 100:19 ҳисобида мутлоқ ғолиб бўлган бўлса, Навоий вилояти эса Бухоро вилояти устидан 65:8 ҳисобида ғолиб бўлдилар.
Матбуот хизмати.
