#Универсиада_2019   Қорақалпоғистонлик волейболчилар – финалда

Ёшларнинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши учун замон талабларига мос шарт-шароитлар яратиш, спорт мусобақалари орқали ёшларда ўз иродаси, кучи ва имкониятларига бўлган ишончни мустаҳкамлаш, мардлик ва Ватанпарварлик, она Ватанга садоқат туйғуларини камол топтириш, шунингдек, ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ишларини тизимли ташкиллаштириш, жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантиришга йўналтирилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Юртимиз вакилларининг Олимпия ўйинлари, жаҳон чемпионатлари, Осиё ўйинлари ва чемпионатлари ҳамда халқаро мусобақаларда юксак натижаларга эришаётгани, дунёда Ўзбекистоннинг обрў-эътибори ва спорт салоҳияти янада ошаётгани, республикамиз ҳудудларида жаҳон андозаларига мос муҳташам спорт иншоотлари барпо этилаётгани, ўқувчи ва талаба-ёшлар ўртасида уч босқичдан иборат «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод» ва Универсиада спорт ўйинлари оммалашиб бораётгани эътиборлидир.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 12 октябрдаги 927-сонли буйруғига асосида универсиада спорт мусобақасининг волейбол бўйича ҳудудий саралаш босқичи жорий йилнинг 27-29 октябрь кунлари Навоий шаҳрида ўтказилди.

Ўйин натижаларига кўра қорақалпоғистонлик ўғил-болалар ва қизлар жамоалари Хоразм, Навоий, Бухоро вилоятларидан келган тенгдошлари устидан ғолибликни қўлга киритиб, республика босқичи-финалга йўлланма олдилар.

Албатта, бундай спорт мусобақаларнинг ташкиллаштириш – мамлакатимизнинг барча ҳудудларида оммавий спортнинг инсон ва оила ҳаётидаги муҳим аҳамияти, унинг жисмоний ва маънавий соғломликнинг асоси эканини тарғиб-ташвиқ қилиш, ҳаётга катта умид билан кириб келаётган ёшларни зарарли одатлардан асраш, уларга ўз қобилият ва истеъдодларини рўёбга чиқаришлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш, улар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олишда катта аҳамиятга эга.

Матбуот хизмати.

Foydali havolalar