Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2020 йил 23 январдаги 03-20/413-сонли хатига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 304-сон қарори билан олий ўқув юртидан кейинги таълим институтига мустақил изланувчиликка талабгорларни йил давомида 4 марта қабул қилишда ҳужжатларни Инновацион ривожланиш вазирлиги веб-сайтида (http://phd.mininnovation.uz) рўйхатдан ўтказишингиз мумкинлиги маълум қилинади.