Университетнинг талабалар турар жойида истиқомат қиладиган талаба-қизлар учун «Салат тайёрлаш сирлари» мавзуида маҳорат дарси ва танлови ташкил этилди. Унда Биология факультети умумий биология ва физиология кафедрасининг ассистенти А.Жангабаев ва зийрак, чаққон ҳамда пазанда қизлари иштирок этиб, ўзаро беллашди.
Тадбирни ташкил этишни кўзланган асосий мақсад – қизларнинг бош вақтининг мазмунли ўтказиш, ҳунар сирларини ўргатиш, соғлом овқатланиш кўникмаларини ошириш, шунингдек, уларни файзли оила бекаси бўлишга тайёрлаш.
– Турар жойимизда турли мазмундаги тадбирлар ўтказилиб борилади. Шулар қаторида Умумий биология ва физиология кафедраси стажёр-ўқитувчиси Р.Калимбетова бошчилигида ташкил этилган салат тайёрлаш бўйича маҳорат дарси ва танлови бизларда катта қизиқич ўйғотди. Мазкур тадбирда фаол иштирок этиш орқали ҳунар ўргандик, тажриба орттирдик ҳамда пазандалигимизни синаб курдик, дейди танловнинг 1-ўрин соҳибаси, фазанда қиз 2с-Биология гуруҳи талабаси Зулхумар Муратбаева.
Тадбир якунида танлов ғолиблари ва фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан тақдирланди.
Р.Калимбетова,
Умумий биология ва физиология кафедраси стажёр-ўқитувчиси.

