ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
БЕРДАҚ НОМИДАГИ ҚОРАҚАЛПОҚ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ҚОРАҚАЛПОҚ ФИЛОЛОГИЯСИ ФАКУЛЬТЕТИ
«ЖУРНАЛИСТИКА» КАФЕДРАСИ
ХАБАРНОМАСИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 февралдаги 56-ф сонли Фармойиши асосида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Қорақалпоқ филологияси ва журналистика факультети «Журналистика» кафедрасида 2020 йилнинг 26-27-май кунлари «Глобаллашув жараёнида Оммавий ахборот воситаларининг роли» мавзусида халқаро илмий анжуман ўтказилади. Анжуман кўйидаги йўналишлар асосида ўтказилиши режалаштирилган:
- Глобаллашув ва ахборот соҳасида давлат сиёсатининг устивор йўналишлари;
- Глобаллашув шароитида ОАВнинг вазифалари;
- Оммавий ахборот воситаларида ахборот хавфсизлиги масалалари;
- Ёшлар маънавиятини шакллантиришда оммавий ахборот воситаларининг ўрни;
- ОАВда адабий тилдан фойдаланиш масалалари;
- Веб-сайтлар орқали ёшларнинг ижтимоий, сиёсий, маданий, иқтисодий билимларини ошириш йўллари;
- Ижтимоий тармоқларнинг ёшлар дунёқараши шаклланишига таъсири;
- Глобал тармоқда ахборот хавфсизлигини таъминлаш усуллари;
- Журналистик этика ва журналистикада ҳуқық масалалари.
Анжуман маърузалари илмий топлам шаклида нашр қилиниши кўзда тутилган. Мақола ёки тезислар қорақалпоқ, ўзбек, рус ва инглиз тилларида қабул этилади. Анжуманда иштирок этишни хоҳловчилар ўз маъруза матнларини ташкилий кўмитага белгиланган муддатда топширишини сўраймиз. Илмий мақола ёки тезислар 2020 йилнинг 25 апрель санасигача қабул қилинади.
МАҚОЛАЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР:
Мақола матнлари таҳрир қилинган ва тегишли шўъбаларнинг номи кўрсатилган ҳолда А4 катталикдаги қоғозга, қаторлар ораси 1 интервал ҳолда, юқоридан ва пастдан 2,5 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см жой қолдириб, 2 нусхада расмийлаштирилади.
Мақоланинг номи бош ҳарфлар билан ёзилади ва битта бўш қатор қолдирилиб, навбатдаги қатордан муаллифнинг исми, фамилияси бош ҳарфларда ҳамда доимий иш жойи ёзилади. Битта бўш қатор қолдирилиб, навбатдаги қатордан мақола матни ёзилади. Мақоланинг охирида муаллиф билан боғланиш учун зарур маълумотларни (буюртма варақаси шаклида) келтириш зарур.
Мақола матни саҳифаланмаган бўлиб, унинг электрон нусхаси Word муҳарририда Times New Roman шрифтида 14 ўлчамда ва 5 бетдан ошмаслиги лозим.
Мақоланинг электрон нусхаси диск ёки флешкага ёзилган ҳолда юборилиши ёки электрон почта орқали кўрсатилган манзилга жўнатилиши талаб этилади. Файл номи муаллиф фамилияси билан ёзилиши керак.
Талаба ва магистрантларнинг мақолалари илмий раҳбарнинг тақризи билан қабул қилинади
Анжуман мавзусига ва нашр этиш талабларига жавоб бермайдиган мақолалар кўриб чиқилмайди ва муаллифга қайтарилмайди.
Мақола муаллифлари анжуманда иштирок этишлари ҳамда маъруза қилишлари сўралади.
Мақола матнида келтирилган маълумотларнинг ҳаққонийлигига муаллифлар жавобгардир.
Анжуманга маърузалар 2020 йил 31 апрель кунигача қабул қилинади, кўрсатилган муддатдан кечиккан маърузалар дастурга киритилмайди.
Ташкилий кўмита илмий мақолаларни танлаш ва таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.
Манзил: Нукус шаҳри, Ч.Абдиров кўчаси №1 уй, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети 2-бино, 3 қават. Қорақалпоқ филологияси ва журналистика факультети, Журналистика кафедраси. E–mail: Zlixa4@mail.ru; hurmet_05@mail.ru; janga-tv@mail.ru
Маъсул ходимлар:
Даулетбай Бекбаулиев (99) 318-36-64
Злиха Оразымбетова (91) 386-07-49
Тамара Машарипова (99) 951 95 67
Ҳурмет Атажанов (93) 485-68-55
Жаңабай Марзияев (93) 486-05-03