Ахборот хати

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида 2020 йилда халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник анжуманлар режаси»ни тасдиқлаш тўғрисидаги 56-Ф сонли Фармойиши ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 13 февралдаги 116-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоқ давлат университетида 2020 йил 17 апрель куни “Қурилишда долзарб экологик муаммолар ва уларнинг ечимлари” мавзусида Республика миқёсидаги илмий-амалий анжуман ўтказилади.

Анжуманда иштирок этиш учун юқоридаги муаммога қизиққан, вазирлик тизимида илмий- амалий тадқиқотлар олиб бораётган профессор-ўқитувчилар, мутахассислар, мустақил изланувчилар ва талабаларни таклиф этамиз.

Анжуманда иштирок этиш учун қуйидаги йўналишлар бўйича материаллар тақдим этиш мумкин:

  1. Қурилишда энергия тежамкор материаллар ва конструкцияларни қўллаш;
  2. Бино, иншоотлар ва қурилиш конструкцияларини лойихалаш муаммолари;
  3. Шаҳар инфраструктурасини ривожлантириш масалалари;
  4. Ўқитишнинг инновацион услублари ва экологик саводхонликни ривожлантириш масалалари 

Анжуманнинг расмий тиллари: ўзбек, қорақалпоқ рус ва инглиз.

Анжуман материаллари тўплам ҳолида чоп этилади. Тақдим этилган материалларда мавзунинг долзарблиги, ўрганилганлиги, тадқиқотнинг мақсади, вазифалари, натижалар таҳлили ва хулосалари ифодаланиши зарур.

Илмий анжуманда иштирок этишни хоҳловчилар 3-5 саҳифа ҳажмдаги ва пухта таҳрирланган материалларини 2020 йилнинг 7 апрелгача qurilish-2020@mail.ru электрон манзилига ёки Қорақалпоқ давлат университети Бино ва иншоотлар қурилиши кафедрасига қоғоз ва электрон кўринишда тақдим этишлари лозим.

Мақолаларни расмийлаштиришга қуйиладиган талаблар:

  • Илмий анжуманда иштирок этиш учун муаллифлар ўз маърузаларини МS Word муҳарририда Times New Roman шрифтида 14 ўлчамда, 1,5 интервалда, А4 қоғозда расмийлаштирилиши лозим. Қоғознинг чап томонидан 3 см, юқори ва қуйи томонларидан 2,0 см, ўнгдан 1,5 см қолдириб ёзилади.
  • Сарлавҳада маърузанинг номи, маърузачининг Ф.И.Ш., лавозими, ташкилот номи, боғланиш учун телефон рақами, электрон манзили ва анжуман шўъбаси (масалан: 1 шўъба учун) кўрсатилган бўлиши керак;
  • Адабиётлар рўйхати тўлиқ ҳолда (фамилияси, И.,О., асар номи, нашр йили ва жойи, нашриёт номи, бетлар) кўрсатилиши лозим. Манбаларга ҳаволалар албатта кўрсатилиши лозим (масалан: [1, 71 б.]). Матнда кўрсатилган фактларнинг тўғрилиги ва аниқлигига шахсан муаллифлар жавобгар.

Анжуман материаллари тўплами муаллифлар матнидан бевосита ўзгартиришсиз чоп этилади. Муддатидан кечиктириб топширилган ёки талабларга жавоб бермайдиган мақола ва тезислар қабул қилинмайди ва муаллифларга қайтарилмайди.

Анжуман материалларини тўплам шаклида чоп этиш учун иштирокчилар мақола ва тезисларни ҳар бир саҳифаси учун 15000 сўм миқдорида ташкилий бадал маблағини тўлашлари зарур.

 Тўлов CLICK тизими орқали амалга оширилади UZCARD: 8600 3329 9105 4929. Тўловни амалга ошириб +99897-561-67-79 рақами билан хабарлашишингиз сўралади.

Мурожаат учун ташкилий қўмита: 230113, Нукус ш., Ч.Абдиров кўчаси 1 уй. Қорақалпоқ давлат университети Бино ва иншоотлар қурилиши кафедраси.

Тел: (8-361) 226-12-26, Мобил: +99891 393-01-37 Е-mail: qurilish-2020@mail.ru Утегенова Гульзар

 

Foydali havolalar