Диққат, эълон!

Жаҳондаги кўплаб ҳуқуқшуносларни бирлаштирувчи ҳамда бугунги жадал глобаллашув даврида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодиётни бошқаришнинг бозор механизмларини жорий этиш бўйича ҳуқуқий кафолатларни кучайтириш, дунёнинг етакчи юрисприденция соҳасида таниқли олимлар, мутахассислар ва экспертлар иштироқида ҳуқуқдаги энг сўнгги тенденциялар муҳокама қилинади ҳамда замонавий юридик фан ва амалиётнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ташаббуси билан 2020 йил 23-25 апрель кунлари Тошкент шаҳрида Марказий Осиёда ҳукуқ соҳасидаги энг ёрқин ва сермазмун тадбир “Tashkent Law Spring “ II Халқаро юридик форуми ўтказилиши режалаштирилган.

“Tashkent Law Spring “ II Халқаро юридик форумида «Йилниниг энг яхши адвокати», «Йилниниг энг яхши адвокатлик тузилмаси» ва «Энг яхши юридик хизмат» номинациялари бўйича тақдирлаш маросими ўтказилади.

Форумда иштироқ этиш учун “Premium”, “Standart” ва “Махсус“ пакетлардан бирини танлаган ҳолда www.tashkentlawspring.uz веб-сайти орқали рўйхатдан ўтиш лозим.

 Қўшимча маълумотларни www.tashkentlawspring.uz веб-сайти орқали ёки (99871) 268-28-56, 268-28-41 телефон рақамлари билан боғланиш мумкин.

Шунингдек, Форумда иштирок этиш учун руйхатдан ўтган ходимлар тўғрисида deplaw@edu.uz электрон почтасига ёки +998903244967 рақами орқали telegramга юборишингиз сўралади.

Foydali havolalar