Ҳурматли абитуриентлар!
Агар сизларга кимдир ижодий имтиҳонлар ва тест синовларига кўмаклашаман деб қинғир йўллар билан талабаликни ваъда қилаётган бўлса, ундай одамларга асло алданиб қолманг. Имтиҳонларни ўтказишда ҳеч қандай ноқонуний ҳолатлар ва аралашувларга йўл қўйилмайди.
Барча имтиҳонлар шаффоф ва ҳаққоний ўтказилиши таъминланади. Ўз билимингизга ишонинг, жамиятда коррупциянинг авж олишига сабабчи бўлиб қолманг. Фирибгарларга алданиб қолишдан огоҳ бўлинг!
Барча абитуриентларга омад тилайман.
ҚҚДУ қабул комиссияси раиси:А.Реймов