ҚОРАҚАЛПАҚ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ТАЛАБАСИ «МАРД ӮҒЛОН» ДАВЛАТ МУКОФАТИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ 

 

Хуш хабар! Қорақалпоқ давлат университетининг география ва табиий ресурслар факультети гидрометеорология таълим йӯналиши 4-босқич талабаси Рахимбоев Отабек «Мард ӯғлон» давлат мукофати билан тақдирланди.  У меҳнат фаолиятини 2019 йилдан www.orol24.uz интернет сайти бош муҳаррири ӯринбосари, Ӯзбекистон экологик ҳаракати экологик жамотчи назорат инспектори. У Ӯзбекистонда биричи маротаба ўтказилган “Осиё ёшлар конференция”сида  Экология йўналиши бӯйича қатнашиб “Энг фаол раис ўринбосари”   ва “Энг яхши мақола”  номинациялари бӯйича халқаро даражадаги сертификатлар билан тақдирланди. “Жонажон Ўзбекистоним,мангу бўл омон!” шиори остида ўтказилган  “Ёш блогер” танловининг “Энг яхши таҳлилий мақола” йўналиши бўйича 1-ўринни эгаллади. Шунингдек,  «Йил талабаси-2019», “Йилнинг энг фаол блогер талабаси» ,  «Энг яхши аудио ижодкори» танловлари дипломларига соҳиби. Буннан ташқари, 15 га яқин илимий ишлари халқаро журналлар тӯпламларида нашр қилинди. У Россия Федерацияси Пермь шаҳрида ӯтказилган. «Современные условия в заимодействия науки и техники» мавзусида ӯтказилган халқаро илимий-амалий конференцияга фаол қатнашиб, халқаро даражадаги сертификат билан тақдирланган.

Университетимиз номидан Атабек Рахимбаевни ушбу эришган ютуғи билан табриклаймиз ҳам да келажакдаги ӯқиш ва ишлаприга парвозлар тилаймиз.

Foydali havolalar